Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:06

Украинада очарчилик қурбонлари хотирланди


Украина халқи Сталин давридаги “Голодомор” деб аталган очарчиликнинг 86 йиллигини нишонламоқда. Асосан, Совет ҳокимиятининг 30-йиллардаги сиёсати оқибатида миллионлаб одамлар очарчиликдан қирилиб кетган эди.

Украина ҳар йили ноябрь ойининг тўртинчи шанбасини ўша фожиа вақтида ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олиш куни сифатида нишонлайди. Кўплаб украинлар ўша фожиани ўз халқи фермерларини қириб юборишга қаратилган геноцид амали деб ҳисоблайди.

Ташкилотчилар халқни 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да Голодомор қурбонлари хотирасига бағишлаб, уйлари деразаси рафига ёқилган шамларни қўйишга даъват қилди.

Совет ҳокимияти украин деҳқонларининг ғалласи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тортиб олиб, жамоа хўжаликларига киришга мажбурлагани оқибатида миллионлаб кишилар ҳалок бўлган эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ўша йиллари 3 – 7 миллион киши қирилиб кетган.

XS
SM
MD
LG