Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2020, Тошкент вақти: 23:54

Ироқда якшанба кунги намойишларда камида 13 одам ҳалок бўлди


Ироқдаги намойишяилар.

Хабарларга қараганда, 24 ноябрда Ироқда аксилҳукумат намойишга чиққан норозилардан 13 нафари тўқнашувларда ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлган норозилардан 7 нафари Басрада, тўрт нафари Носирияда, бир нафари Нажафда намойишларда иштирок этаётган эди. Ироқ жанубидаги намойишларда камида 150 норози жароҳатлангани айтилмоқда.

Намойишлар бошланганидан то шу кунгача кучишлатар тузилмалар билан тўқнашувлдарда жами 342 одам ҳалок бўлган.

Ироқда коррупция ва ишсизликдан норози бўлган халқ 25 октябрдан бери норозилик намойишлари ўтказмоқда.

Ҳалқаро ҳамжамият, жумладан, БМТ ва Қўшма Штатлар Ироқда намойишчиларга ҳаддан ортиқ куч ишлатилаётганини қоралаган.

XS
SM
MD
LG