Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:05

Лондонда пичоқ билан ҳужум қилган шахс террорчиликда айбланиб қамалган жиноятчи бўлган


Британия полицияси Лондон кўпригида 29 ноябр куни одамларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс аввал терроризм билан боғлиқ айблар билан қамоқда ўтириб чиққан 28 ёшли Усмон Хон эканини маълум қилди.

У 2018 йилнинг декабрида муддатидан олдин шартли озод этилган эди, дейилади хабарда.

Усмон Хон 2012 йилда террорчиликка алоқадор жиноятда айбланиб суд қилинган, Покистонда террорчилар учун ҳарбий лагер тузиш ҳамда Лондон фонд биржасига ҳужум қилишга урингани учун қамалганди.

Усмон Хон Стаффордшир графлигида яшаб келган. Полиция унинг уйини тинтув қилмоқда.

29 ноябр куни Лондон кўпригида пичоқ ҳужуми оқибатида бир қанча одам яраланди, икки нафари ҳалок бўлди. Қотил ҳам ўлдирилди.

У пичоқ билан беш кишини жароҳатлашга улгурган. Полиция ходимлари воқеа жойига беш дақиқада етиб келган ва жиноятчини отиб ташлаган.

Полициячилар ҳужум қилган шахсга қарата ўт очиб уни зарарсизлантиришди.

Британия полицияси ҳодисани террорчилик ҳужуми сифатида тергов қилмоқда.

29 ноябр куни Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ҳам пичоқ билан қуролланган шахс томонидан йўловчиларга ҳужум уюштирилган.

Шаҳар марказида уч нафар одам пичоқланган.

Улар шифохонага олиб келинган, беморларга биринчи ёрдам кўрсатилиб уйга кетишга рухсат берилган.

Ҳужумчи воқеа жойидан яширинган. Ҳозирда уни полиция қидирмоқда.

XS
SM
MD
LG