Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

Ҳоким ёрдамчиси МИБчиларни ҳисоблагичсиз ишлаётган бетон заводини электрдан узишга қўймади (ВИДЕО)


Пастдарғомдаги цементни қайта ишлаш заводи
Пастдарғомдаги цементни қайта ишлаш заводи

Самарқанд вилоят, Пастдарғом тумани Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарийб уч ойдан буён ҳисоблагичсиз ишлаётган цемент маҳсулотларини қайта ишлаш заводини 4 декабрь куни электр тармоғидан узишга борганида, туман ҳокими ёрдамчиси ва завод иш юритувчисининг қаттиқ қаршилигига учради.

МИБ расмийсининг Озодликка айтишича, ходимларининг шитга қўйган пломба ва муҳрли қоғозини туман ҳокими ёрдамчисининг оғзаки буйруғи билан завод иш бошқарувчиси томонидан узиб ташланган ва электр токи таъминоти ноқонуний равишда қайта тикланган.

Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ҳам МИБ ходимлари талабини бажармаган.

Туман ҳокими ёрдамчиси ва электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 декабрь куни Озодлик саволларига жавоб беришдан бош тортди.

Пастдарғом тумани МИБ ва цемент заводи мулозимлари ўртасидаги можаро
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00

Пастдарғом туман Мажбурий ижро бюроси ходимлари 4 декабрь куни электр энергиясидан шартнома ва ҳисоблагичсиз фойдаланаётган “Пастдарғом туман Ободонлаштириш” дирекциясига қарашли бетон ишлаб чиқариш заводини электр тармоғидан узди.

Ушбу завод жойлашган Қатортерак маҳалласида яшовчи воқеа гувоҳининг айтишича, бунинг ортидан завод иш бошқарувчиси Рамшед Аннабозоров туман ҳокими ўринбосари Асрор Мардиевга қўнғироқ қилиб, уни чақиртирган. Заводга зудлик билан етиб келган ҳоким ёрдамчиси топшириғи билан МИБ ходимлари қўйган пломба ва муҳр узиб ташланган:

Рамшед МИБчилар қўйган пломба ва муҳрлаган қоғозни юлиб ташлаб, шитдан электрни яна улади.


“Рамшед Аннабозоров деган одам ўзини завод бошқарувчиси деб юради. Туман ҳокимининг одами. Ўша одам МИБчиларга жуда қаттиқ қаршилик қилди. Ҳоким ёрдамчиси келиб, Рамшедга печатини бузиб, светни ёқ¸ деди. Кейин Рамшед МИБчилар қўйган пломба ва муҳрлаган қоғозни юлиб ташлаб, шитдан электрни яна улади. Рамшед деганлари ўзини зўравондек тутди. МИБчиларни ҳақорат қилиб, уларни назар-писанд қилмади”.

Воқеа гувоҳи Рамшед Аннабозоровнинг муҳрларни юлиб олаётгани акс этган видеони Озодликка тақдим қилди.

Пастдарғом тумани МИБ ва цемент заводи мулозимлари ўртасидаги можаро
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00

Пастдарғом тумани МИБ бошлиғи ўринбосари Суҳроб Жалилов 5 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда шундай воқеа бўлганини тасдиқлади:

Ҳеч қандай электр ҳисоблагич ўрнатилмасдан, электр энергиясидан тўғридан-тўғри, ноқонуний фойдаланиб келган.


- Кеча соат иккиларда Қатортерак маҳалласидаги намунавий уйларнинг ортидаги цемент заводни кузатганимизда¸ шу ҳолатга гувоҳ бўлдик. Борганимда электр тармоғига уланган трансформаторни кўрдик. Завод тўлиқ ишлаб турибди. Таъминотчи корхона билан ҳеч қандай шартнома расмийлаштирилмаган. Ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилишолмади. Ҳеч қандай электр ҳисоблагич ўрнатилмасдан, электр энергиясидан тўғридан-тўғри, ноқонуний фойдаланиб келган. Аҳолидан суриштирганимизда икки ярим ойдан буён завод ишлаётганини айтишди.

Заводга электр токи беришни ёқиб ўчирадиган шит
Заводга электр токи беришни ёқиб ўчирадиган шит

Суҳроб Жалиловнинг айтишича, шундан сўнг завод электр тармоғидан узилган:

Ҳоким ёрдамчисига ҳам тушунтирдим, лекин натижа бўлмади.


- Ваколатимиз доирасида далолатнома туздик, лекин иш бошқарувчи ҳам, бошқа ходими ҳам имзо қўймади. Электр токи жуда катта кучланишда эканлиги боис, уни кесмай шитдан ўчириб қўйдик ва муҳрладик. Кейин иш бошқарувчи туман ҳокимининг ёрдамчисини телефон орқали чақирди. Ҳоким ёрдамчисига ҳам тушунтирдим, лекин натижа бўлмади, пломбаларни бузиб ташлаб, фаолиятларини давом эттиришди.

МИБ бошлиғи ўринбосари бундан кейин туман ЭТК бошлиғига чиқиб, ундан чора кўришни сўраганини айтади:

- Бу чораларимиз иш бермагач ЭТК бошлиғи Ҳикмат Ҳайитовга чиқиб, тармоқни столбадан узиб беришни, ишчи гуруҳ жўнатишни илтимос қилдим. ЭТК раҳбари ҳам келди, ходимлари ҳам келди. Лекин турли хил баҳоналар билан тармоқдан узиб беришмади. ЭТК раҳбари минглаб киловат электр энергияни шартномасиз ва ҳисоблагичсиз ишлатаётган заводга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмади.

Суҳроб Жалилов бу қонунбузарлик ҳақида барча ҳужжатлар расмийлаштирилгани, холислар кўрсатмалари олинганини қўшимча қилди.

Исми сир қолишини сўраган “Қатортерак” маҳалла фаолларидан бири бу заводни туман раҳбарларидан бирига тегишли эканини иддао қилди:

Биласизми заводга қанча электр энергия кетади. Яна халққа чироғ етмаяпти деб айюҳаннос солишади.


“Завод қурилган жой М. Жўрақулова деган фермер аёлнинг ери эди. Ҳоким бу ерни ободонлаштиришга берамиз¸ деб ундан олиб қўйган эди. Лекин бу ерга бетонзавод қурилди. Маҳалланинг орқасидаги уйларга жуда яқин, 100 метр ҳам чиқмайди ораси. Унинг шовқинидан кечаю кундуз маҳаллага тинчлик йўқ. Бунинг устига¸ сентябрдан бери электрдан текин фойдаланиб келаётган экан. Биласизми¸ заводга қанча электр энергия кетади? Яна халққа чироғ етмаяпти¸ деб айюҳаннос солишади. Мана қаерга кетаяпти, ўғрилик электр энергиялар. Битта камбағал қарзини тўлолмаган бўлса¸ қанча жарима тўлайди. Булар қанча тўлар экан? Менимча, катта мулозимники бўлганидан кейин, арзимаган жарима билан қутилиб кетади”.

Озодлик ҳозирча бу бетон заводининг кимга расмийлаштирилгани¸ унинг ҳақиқий эгаси ким экани ҳақидаги расмий ҳужжатга эга эмас.

Цементни қайта ишлаш заводи
Цементни қайта ишлаш заводи

Озодлик Пастдарғом туман ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг мобил телефонига бир неча бор қўнғироқ қилди, лекин ҳоким жавоб бермади.

Туман ҳокимининг ёрдамчиси Асрор Мардиев шундай воқеа бўлганини тасдиқлади, лекин Озодлик саволларига жавоб беришдан қочди:

- Счетчиклар қўйилган, ҳозир мен сизга телефон қиламан, деган Асрор Мардиев алоқани узди.

Пастдарғом тумани Электр тармоқлари корхонаси бошлиғи, Ҳикмат Ҳайитов Озодлик билан суҳбатда заводда электр ҳисоблагичлар борлигини иддао қилди:

- Трансформаторда ҳисоблагич йўқ, заводнинг аппаратларида бор. Мен МИБчилар ишига қаршилик қилганим йўқ. Мен қабулдаман-да, қабулдан чиқай¸ сизга қайтиб чиқаман, деб Ҳикмат Ҳайитов алоқани узди ва Озодликка қайтиб қўнғироқ қилмади.

5 декабрь куни Озодлик суҳбатлашган МИБ ходимининг айтишича, 4 декабрь куни кечқурун улар Самарқанд вилоят электр тармоқлари идорасига мурожжат қилганидан сўнг, завод электр тармоғидан узилган, 5 декабрь куни эса заводга электр ҳисоблагич ўрнатилган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги расмийси Озодлик билан суҳбатда¸ электр энергияси ва газни ноқонуний ўзлаштириш кўпайгани ҳақида гапирган эди:

“​Ҳисоб-китобга кирмасдан ишлаëтган ëки лимитидан ошиғини ишлатаëтган ишлаб чиқарувчилар ҳисобига ҳозирги кундаги тақчиллик келиб чиқди”¸ деди Озодлик билан шахсини очиқламай гаплашган Энергетика вазирлиги расмийси.

XS
SM
MD
LG