Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:31

Чехия касалхонасидаги ҳужум оқибатида олти одам ўлдирилди


Остравадаги касалхона полиция томонидан ўраб олинди.
Остравадаги касалхона полиция томонидан ўраб олинди.

Чехия шарқидаги Острава шаҳри касалхонасининг кутиш хонасида ўтирганларга қарата ўт очилиши оқибатида олти одам нобуд бўлди.

Ҳужум уюштирган шахс полиция келиши олдидан ўзини отиб ўлдирди.

Воқеа пойтахт Прагадан 350 км. масофадаги Острава шаҳридаги университет касалхонасида рўй берди.

Мамлакат Бош вазири Андрей Бабиш воқеани “фожиа” деб атади.

Чех матбуотининг ëзишича¸ 42 яшар ҳужумчи кутиш залидаги беморларнинг бошига қарата яқин масофадан туриб ўт очган.

Ҳозирча ҳужум мотивларига оид якуний расмий маълумот берилмади. Ҳужумчининг руҳий хаста бўлгани тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG