Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2020, Тошкент вақти: 05:12

Хоразм ва Қашқадарёда бир кунда юз берган аварияда 7 одам ҳалок бўлди


Иллюстратив сурат.

Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида якшанба куни юз берган автоаварияларда етти одам ҳалок бўлди.

Ички ишлар вазирлиги қошидаги Тергов департаментининг маълум қилишича,15 декабрь куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Тузлоқ маҳалласида кеч соат 11:30ларда 32 ёшли М.М., бошқараётган Cobalt 43 ёшли Н. С., бошқараётган Tico билан тўқнашган.

Натижада Tico автомашинаси йўловчилари бўлган 43, 42, 41 ёшдаги уч аёл ва 17 ёшдаги ўсмир оғир тан жароҳати олиб, касалхонага олиб келинган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, улар касалхонада вафот этишган.

Якшанба куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Машъал қишлоғида ҳам кеч соат 10:30ларда 25 ёшли Г. А., бошқараётган Matiz А-380 автойўлидан чиқиб кетиб, симёғочга урилган.

Оқибатда ҳайдовчи, машинада бўлган 31 ва 32 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳар иккала ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG