Линклар

Шошилинч хабар
28 феврал 2020, Тошкент вақти: 18:34

Ижтимоий тармоқдаги постлари учун калтакланганини иддао қилган шахс юзасидан текширув бошланди


Иллюстратив сурат.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқдаги постлари учун калтакланган Амир Шарифуллин мурожаати юзасидан текширув ишларини бошлади.

“Текширув ишлари бошланди. Натижалар ҳақида алоҳида ахборот берилади. Текширув якунлангунига қадар шошма-шошарлик билан хулоса чиқармасликка чақирамиз”, дейилади Ички ишлар бошқармаси хабарида.

16 декабрь куни AsiaTerra нашри 1984 йилда туғилган тошкентлик Амир Шарифуллин 10 декабрь куни ишга бориш учун уйидан чиққанида нотаниш одамлар томонидан ўғирлаб кетилгани ва "қўриқланадиган жойлардан бирига олиб борилиб, калтаклангани" тўғрисида хабар берган эди.

Номаълум шахслар Шарифуллинга ўзларини “Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари” сифатида таништирганлар. Улар Шарифуллиндан Facebook тармоғидаги матнлари ва шарҳлари учун кечирим сўрашни талаб қилишган ҳамда буни видеокамера воситасида тасвирга туширишган.

Шарифуллин “ўзини кимнингдир буйруғи билан ўғирлашганини, негаки, “ДХХ ходимлари” мунтазам равишда телефон орқали гаплашиб, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришгани”ни айтган.

XS
SM
MD
LG