Линклар

Шошилинч хабар
07 апрел 2020, Тошкент вақти: 19:15

АҚШ прокурорлари Жулианининг сафдоши Парнас украиналик олигархдан $1 млн олганини айтмоқда


АҚШ президенти Доналд Трампнинг шахсий адвокати Руди Жулиани (ўнгда) СССРда туғилган иш одами Лев Парнас билан. Президент Жорж Бушнинг дафн маросими, Вашингтон шаҳри, 2018 йил.

АҚШ прокурорлари 17 декабрда бўлиб ўтган суд мажлисида АҚШ президенти Дональд Трампнинг шахсий адвокати Руди Жулианининг сафдоши украиналик олигарх Дмитрий Фирташнинг адвокатидан 1 миллион доллар олганини хабар қилди.

Прокурорларга кўра, Лев Парнас даромади ва активлари, жумладан, Фирташнинг адвокати билан унинг шартли ва муддатидан аввал озод этилишини муҳокама қилган пайт олган тўлов миқдорини пасайтириб кўрсатган. Шу сабабли унинг гаров эвазига озод қилингани ҳақидаги қарор бекор қилиниши керак.

Парнас тўловни яширганини инкор қилмоқда.

Асли Украинада туғилган АҚШ ватандоши Парнасга сайлов кампаниясини молиялаштиришга оид тартибларни бузганлик, фитна уюштирганлик ва ёлғон баёнот берганлик айблови қўйилган эди. У ҳибсга олингандан сўнг октябрда гаров пули эвазига озод этилган ва Флорида штатида уй қамоғида ўтирган эди.

Прокурорлар ўтган ҳафтада Нью-Йорк шаҳридаги АҚШ округ судидан Парнаснинг гаров эвазига озод этилиши тўғрисидаги қарорни бекор қилишни сўради. Улар Парнас сентябрда, яъни унга айблов эълон қилинишидан бир ой олдин Россиядаги бир банк ҳисоб рақамидан 1 миллион доллар пул олганини алоҳида эслатиб ўтди.

Банк ҳисоб рақами унинг умр йўлдоши Светлана Парнас номига очилган эди.

17 декабрда АҚШ прокурори Ребека Доналески тўлов Фирташдан адвокати орқали келиб тушганини айтди. Доналески қўшимча қилишича, бу Парнаснинг умр йўлдошига биров ишонмайдиган тўлов бўлган, Парнаснинг ўзи буни қарз деб атамоқда.

Украинага газ сотиш, шунингдек, кимёвий ўғитлар бизнеси билан бойлик орттирган Фирташ коррупция айбловлари билан Австриядан АҚШга экстрадиция қилинишига қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Парнас билан унинг айбланаётган шериги, Беларусда туғилган АҚШ ватандоши Игорь Фруман Жулианининг яқин сафдошларидир.

Бизнес бўйича шерикларнинг иккалови ҳам айбловларнинг ҳеч бир банди бўйича айбини тан олмади.

Хабар қилинишича, Парнас, Фруман ва Жулиани собиқ вице-президент Жо Байден, ўғли Ҳантер ва Демократлар партиясининг 2016 йилги президент сайлови пайтидаги фаолиятини тергов қилиш масаласида Украина ҳукуматининг собиқ ва ҳозир ишлаб турган амалдорлари билан ёпиқ учрашувларда қатнашган.

Айблов хулосасида икковлонга АҚШнинг Украинадаги ўша пайтдаги элчиси Мари Йовановични лавозимидан четлатишда бир ёки ундан ортиқ Украина ҳукумати амалдорлари номидан иш кўрганлик айби қўйилмоқда.

Украинанинг энг бадавлат кишиларидан бири Фирташ 2014 йил Венада ҳибсга олинганидан бери экстрадиция қилинишига қаршилик кўрсатиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG