Линклар

Шошилинч хабар
03 апрел 2020, Тошкент вақти: 07:21

Ғарб сармоядорларини Ўзбекистондан қўрқитаëтган омиллар ошкор этилди


Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, уч йил ичида кенг қамровли ислоҳотларни бошлади, аммо яқинда табиий газ ва электр қуввати етишмовчилиги билан боғлиқ рўй берган норозилик ҳолатлари ўзбек халқининг янги раҳбарият бошчилигидаги ўзгаришга ишончи пасайиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Бу ҳақда “Россия ва Евроосиё” дастурининг тадқиқотчиси Кейт Маллинсон муаллифлигидаги “Ўзбекистон президенти катта умидларни рўёбга чиқара оладими?” (“Can Uzbekistan’s President Meet Raised Expectations?”) номли мақолада сўз боради.

Буюк Британиянинг Қироллик халқаро муносабатлар институтининг chathamhouse.org сайтида эълон қилинган мақола Uzanalytics нашри томонидан ўзбек тилига ўгирилди.

Қайд этилишича, мамлакатда чет эл инвестицияси сезиларли даражада ортган бўлса-да, уларнинг аксари Россия ва Хитой қарзи ҳисобига тўғри келмоқда. Европа ва АҚШ компанияларининг эса ҳали ҳам ислоҳотларнинг кучи сақланиб қолишига ишончи комил эмас.

“Изчил сиёсат йўқлиги, фармон ва қонунларнинг шошмашошарлик билан тайёрланаётгани, улар маъносини аниқлаштириш учун кўпинча президент фармонларини чиқариш талаб этилаётгани, шунингдек, қоидалар шаффоф эмаслиги Ғарб инвесторларини йўлдан қайтараётган қўшимча омиллар бўлмоқда. Меҳнат ресурсларининг ҳамон советча ёндашувдан эркин меҳнат бозорига ўтиш босқичида тургани вазиятни чигаллаштирмоқда” деб ёзади муаллиф.

Мақолада сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар сустлашгани, президент Мирзиёев хавфли даврга қадам қўя

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG