Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2020, Тошкент вақти: 13:15

Трамп фазо қўшинлари тузади


АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилги миллий мудофаа бюджетини тасдиқлади. Ҳужжат АҚШ армиясининг янги қаноти – Фазо кучларини тузишни кўзда тутади.

Ҳужжатни имзолашидан олдин Трамп:

- Фазо жаҳонда урушнинг янги майдонига айланди. Миллий хавфсизлигимизга таҳдидлар ошаётган бир пайтда фазода Америка устуворлигини таъминлаш ўта муҳим. Биз бу жараёнда етакчилик қиляпмиз, аммо етарли даражада эмас. Кўп ўтмай, анча илгарилаймиз, - деди.

АҚШ армиясининг янги тузилмаси сўнгги марта 1947 йилда яратилган эди. Ўшанда президент Ҳарри Трумэн Ҳаво кучларини тузганди.

Трамп ҳужжатни имзолаши ортидан Пентагон эълон қилган билдирувда сўнгги 70 йилда содир бўлган ўзгаришлар фазодаги фаолиятлар характерини тубдан ўзгартиргани айтилади.

Пентагон билдирувида, шунингдек, Хитой ва Россия фазони рақобатнинг янги майдонига айлантиргани ҳамда АҚШ ўз позициясини мустаҳкамлаш учун керакли чораларни кўраётгани айтилади.

Фазо кучлари Ҳаво кучлари қошида тузилади ва бошқа ҳарбий кучларнинг тегишли ходимларини мужассамлаштиради.

Бошида Фазо кучларига Ҳаво кучларининг 16 минг ходими ўтказиб берилади. Фазо кучлари қароргоҳи эса Пентагонда бўлади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG