Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:26

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар жиддий топталаётган давлатлар сафида қолдирди


Вашингтон
Вашингтон

АҚШ Давлат департаменти Бирма, Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистонни диний эркинлик “систематик, давомли ва мудҳиш тарзда бузилаётган” давлатлар қаторида қолдирди.

1998 йил қабул қилинган Халқаро диний эркинликлар акти асосида 18 декабрь куни Коморос, Россия ва Ўзбекистон “диний эркинликлар жиддий топталаётган” давлатлар қаторида қолдирилди. Улар сафига Куба, Никарагуа, Нигерия ва Судан қўшилди.

Давлат департаменти, шунингдек, Ал-Нусра, Ал-Қоида, Ал-Қоида ал-Шабаб, Боко Ҳарам, ҳусийлар, ИШИД каби гуруҳларни ташвишга солувчи гуруҳлар, дея белгилади.

Давлат департаменти билдирувида “Биз ҳар бир инсон исталган ерда ва исталган пайтда ўз виждони асосида яшашга ҳақли, деб ҳисоблаймиз. Ушбу фундаментал ҳуқуқларни топташ ниятидаги давлат ва давлатга тегишли бўлмаган кучларга қарши курашишда ҳамда улар ўз ҳаракатлари учун жавоб беришларини таъминлашга курашишда давом этамиз”, дейилади.

Жорий ойда АҚШ ҳукумати Магнитский акти асосида 68 шахс ва ташкилотни коррупция ва инсон ҳуқуқларини топташда айбдор деб топиб, уларга қарши санкция жорий қилди.

Октябрь ойида эса Шинжонда мусулмонларни қайта тарбиялаш лагерлари ва уларга қарши зўравонликка алоқадор Хитой расмийларига қарши виза чекловлари жорий қилинди.

XS
SM
MD
LG