Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:28

Иқтисодиёт вазирлиги расмийси: Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хомашёси экспортини тўхтатади


Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хомашёси экспортини тўхтатиб, пахта толасини мамлакатнинг ўзида тўлиқ ишлаш режимига ўтади.

Бу ҳақида Иқтисодиёт вазирлиги вакили Қувончбек Мустафоев тўқимачилик саноати истиқболлари мавзусига бағишланган матбуот анжуманида айтган.

Кун.уз нашри Мустафоев сўзларидан иқтибос келдирди:

“Иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатини ривожлантириш учун икки босқич бор. Биринчиси, пахта толасини ўзимизда тўлиқ ишлаш. Иккинчиси, ип калавани чуқур қайта ишлаб, қўшилган қиймат солиғини оширган ҳолда кўпроқ тайёр маҳсулотни экспортга йўналтириш. Биз ҳозирда биринчи босқич арафасидамиз. 2020 йилдан пахта хомашёсини экспорт қилиш тўхтатилади. Пахта толасини ўзимизда тўлиқ қайта ишлашга ўтмоқчимиз”, ─ деган Қувончбек Мустафоев.

Ўзбекистонда йилига 3,4 млн. тонна хом пахта йиғиб олинади. Қайта ишлангач, ундан 1,1 млн. тонна атрофида пахта толаси олинади.

Жаҳон биржаларида 1 кг. пахта толасининг нархи 77.40 центдан 84.70 центгачани ташкил қилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда пахта майдонларининг аста секин қисқариб бориши баробарида унинг мамлакат экспортидаги улуши ҳам камайиб бормоқда.

Агар ўтган асрнинг 90 йилларида бу кўрсаткич 59, 7% тенг бўлган бўлса, ҳозир 7% тўғри келади.

XS
SM
MD
LG