Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2020, Тошкент вақти: 07:06

Аҳмадбойга тегишли уй ва машиналар савдога қўйилди


Ўзбекистонда молиявий пирамида тузиб, одамларнинг катта миқдордаги маблағи ва мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоевга тегишли уйлар ва машиналар сотувга қўйилди.

Аҳмадбой номи билан танилган Турсунбоевга тегишли мол-мулклар 30 декабрь, 9 ва 10 январь кунлари E-ijro auksion сайтида бўлиб ўтадиган электрон аукционларда учта уй ва еттита автомобилнинг савдоси бўлиб ўтади.

Аҳмадбой Турсунбоев 2015 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида "Чиноз ҳалол чорва" ва "Чиноз авто ҳамкор транс" корхоналарини ташкил қилган. У ва унинг ходимлари миллий ва чет эл валютасида аҳолидан энг камида йилига 100 фоиз устама бериш шарти билан пул олиб келган. Шу билан бирга Аҳмадбой пулни қайтариб беришга ҳеч қандай кафолат бермаган.

Икки йил мобайнида Турсунбоев ва унинг шериклари катта миқдордаги пул, чорва моллар ва турли русумдаги автомобилларни ўзлаштириб келган. Уларнинг жиноий фаолияти беш йил давом этган. Маълум қилинишича, бундан минглаб фуқаролар жабр кўрган.

Турсунбоев февраль ойида 13 йиллик қамоққа ҳукм этилган эди.

XS
SM
MD
LG