Линклар

Шошилинч хабар
07 апрел 2020, Тошкент вақти: 17:29

Қозоғистонда 12 одам ҳалок бўлган учоқ ҳалокати сабаблари ўрганилмоқда


Қозоғистонда 12 одам ҳалок бўлган учоқ ҳалокати сабаблари ўрганилмоқда.

Тергов комиссияси Bek Air авиаширкатига тегишли Fokker-100 учоғи ҳалокатига сабаб бўлган бир қанча версияларни кўриб чиқмоқда.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, учоқда техник нуқсон бўлган-бўлмагани, об-ҳаво шароити ва учувчи хатога йўл қўйган бўлиши каби версияларни тергов ўрганмоқда.

ИИВ учоқ командири Марат Муратбаевнинг ҳалок бўлганини ҳам маълум қилди.

Учоқ қора қутиси расшифровка учун Москвага жўнатилган. Bek Air авиаширкати фаолияти тўхтатилган.

27 декабрь куни Олма-Отадан Қозоғистон пойтахти Нур-Султонга учиши керак бўлган Bek Air ширкати учоғи ҳавога тўлиқ кўтарила олмай, бетон деворни бузиб ўтган ва икки қаватли бинога бориб урилган эди.

Учоқ бортида жами 100 киши бўлган. Bek Air ҳаво ширкати 1999 йили ташкил этилган.

Ширкат тасарруфида еттита Fokker-100 самолёти бор.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG