Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:50

Қозоқ авиаширкати Қрим устидан парвоз учун Украинага жарима тўлади


Украина Қрим устидан парвозни амалга оширган Қозоғистон авиаширкатини жарима тўлашга мажбур қилган.

Бу ҳақда Украина мудофаа вазирлигининг "Армiя Inform" агентлиги хабар қилди.

Агентликнинг маълумотига кўра, Қозоғистоннинг "EuroAsiaAir" авиаширкати 5,9 минг доллар атрофидаги жаримани тўлаган.

Ширкат учоғи 2019 йил августида Қрим устидан парвоз қилган.

2014 йилда Қримни Россия аннексия қилганидан сўнг ярим орол устидан парвоз қилиш тақиқи кучга кирган.

Гарчи бу тақиқ 200 минг мартадан ортиқ бузилган эса-да жарима тўлаган биринчи авиаширкат "EuroAsiaAir" бўлди.

Қрим Россияга қўшиб олинганидан сўнг Украина Қрим устидан парвоз қилишни тақиқлаб қўйган.

XS
SM
MD
LG