Линклар

Шошилинч хабар
07 апрел 2020, Тошкент вақти: 21:17

Ўзбек шифокорлари 2020 йилда пора олмасдан ишлашни режаламоқда


Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилни коррупцияга қарши кескин кураш йили деб эълон қилди.

Бу ҳақда вазирлик ўтказган навбатдан ташқари видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

25 декабрь куни Бош прокуратурада бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбирда соғлиқни сақлаш соҳасида коррупция ҳолатлари кўплиги танқид қилинганди.

Қайд этилишича, сўнгги икки йилда соғлиқни сақлаш тизимининг 581 нафар вакили турли жиноятлар учун, жумладан, 114 нафари коррупцияга оид жиноят учун жавобгарликка тортилган.

Аниқланишича, коррупция ҳолатлари ходимни ишга қабул қилишдан бошлаб, молия-хўжалик фаолиятини юритиш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон таъминоти каби йўналишларни қамраб олган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG