Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2020, Тошкент вақти: 21:59

Халқаро қидирувда бўлган 588 ўзбекистонлик ушланди


Иллюстратив сурат.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида ҳалқаро қидирувда бўлган 588 нафар ўзбекистонлик ушланди. Айни пайтда қидирувда бўлган яна 50 нафар ўзбекистонликни хориждан олиб келиш ҳаракатлари кетаяпти.

26 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда тилга олинган ушбу рақамларни Daryo.uz нашри эълон қилди.

Нашр ҳозирда яна қанча ўзбекистонлик ҳалқаро қидирувда эканига оид бирорта рақам келтирмаган.

Аввалроқ “Ҳуқуқ” нашри қидирувдагиларнинг 50 фоизи 5 йилдан ортиқ муддатдан бери қидирилаётгани, улар, асосан, Россия ва араб давлатларида яширингани ҳақида ёзганди.

Қайд этилишича, 2015-2018 йилларда 1457 нафар қидирувдаги шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш учун давлат бюджетидан 30 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG