Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2020, Тошкент вақти: 08:05

Белградда ҳукуматга қарши 56-марта ҳафталик норозилик намойиши бўлди


28 декабрь куни 1000 га яқин одам Сербия пойтахти Белградда бир йилдан бери тугамаётган навбатдаги ҳафталик норозилик намойишига чиқди.

Шанба кунги намойиш жорий ҳукуматга қарши 56-ҳафталик намойиш бўлди.

Намойишчилар давлат телерадиокомпанияси эшикларига коррупцияга қўл уришда ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланаётган расмийлар номларини илишди.

Намойишчилар норозилигига сабаб бўлган ҳолатлар орасида марихуана ўстирган ширкат, Ички ишлар вазирлигидаги коррупция, мухолифатчининг ўлдириб кетилгани ҳамда уйига ўт қўйилган журналист билан боғлиқ ҳолатлар бор.

Кейинги ойларда ўтказилган намойишларда матбуот эркинлиги масаласи ҳам кўтарилди.

Навбатдаги ҳафталик норозилик намойиши 4 январь куни бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG