Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2020, Тошкент вақти: 13:44

Мирзиёев 2020 йилда аҳоли даромадларини оширишга ваъда берди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги йил табригида иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни, аҳоли реал даромадларини кўпайтириш эътибори марказида бўлишини айтди.

Мирзиёев ўзининг президентлик лавозимидаги учинчи янги йил табригида 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни давом эттириш ва аҳолининг реал даромадларини оширишга ваъда берди.

"2020 йилда ҳам иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларимизни фаол давом эттирамиз.

Хусусий мулк, тадбиркорлик ва бизнес учун янада қулай муҳит яратишга, янги иш ўринлари ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратамиз.

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни, аҳоли реал даромадларини кўпайтириш эътиборимиз марказида бўлади.

Одамларимизнинг яшаш шароитини, коммунал-маиший хизмат сифатини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жойлар қуриш бўйича бошлаган ишларимизни янада кенгайтирамиз", деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти ўтган ой Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларни тилга олар экан:

"Сайловлар Ўзбекистон демократик тараққиёт йўлидан ортга қайтмаслигини яна бир бор исботлади", - деди.

Марҳум Ислом Каримов даврида президентнинг янги йил табриги давлат телевидениесининг бошловчиси томонидан ўқиб эшиттирилган.

Мирзиёев бу йил ҳам ўзининг президентлик лавозимидаги учинчи янги йил табригини шахсан ўзи йўллади.

Президент Мирзиёев йил якунларига бағишланган ҳукумат мажлисида 2020 йил "синов йили" бўлишини билдирганди.

XS
SM
MD
LG