Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:50

БАА резидентлари ҳам Ўзбекистонга визасиз кирадиган бўлди


Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари 30 кун муддатга Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Агентлик баёнотида айтилишича, бу чора Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, БАА инвесторлари учун мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган.

Хусусан, 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун, 2020 йил 1 январдан бошлаб БАА резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгиланган.

Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.

XS
SM
MD
LG