Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:33

Ўзбек оилаларида ўзаро ҳурмат сусайиб бормоқда


Бугунги кунда ўзбек оилаларида ўзаро тушуниш, ҳиссий интилиш ва ўзаро ҳурмат каби омиллар 1990 ва 2010 йилларга нисбатан сусайиб бормоқда, дейилади “Оила” илмий-амалий маркази ўтказган тадқиқотида. Марказ 1990, 2010 ва 2019 йилларда ўзбек оилаларида эр-хотин ўртасидаги “ўзаро ҳурмат”, “ҳиссий интилиш” ва “ўзаро тушуниш” каби омилларнинг тадрижини ўрганган. Бу ҳақда бир қатор нашрлар хабар берди.

Ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёрлаб борилмагани эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат сусайиб бораётганига асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилган. Тадқиқотчилар бу ҳолат давом этаверса, ўзбек оилаларида ажримлар ва низоларнинг кўпайиши, қолаверса, никоҳдан ташқари муносабатларнинг ортиб боришидан огоҳлантирган.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда 23 минг, 2018 йилда эса 32 минг оилавий ажрим қайд этилган.

XS
SM
MD
LG