Линклар

Шошилинч хабар
05 апрел 2020, Тошкент вақти: 11:37

Мадина Мухторова ўғлининг калтакланиши ҳақида нотўғри маълумот тарқатишганини айтди


4 январь куни Юнусобод тумани Ички ишлар бўлимида ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлган “бола калтакланиши” билан боғлиқ воқеа юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда қатнашган боланинг онаси, актриса Мадина Мухторова ўғлининг калтакланиши ҳақида тармоқда нотўғри маълумот тарқатишганини айтган.

Ижтимоий тармоқларда 2 январда тарқалган видеода кўрпача устида юз-кўзи кўкарган ҳолда ëтган бола тасвири кўринади.

Аëл киши саволларига жавоб берган бола мунтазам калтакланиб, хўрлангани ҳақида шикоят қилади. 5 минутча давом этадиган видеодаги бола қўли ишламаëтгани ва қаттиқ калтак еганини айтиб кўз ëши қилади.

Тармоқда тарқалган хабарларда болани ўгай акаси мунтазам калтаклагани ва подвалга қамаб қўрқитгани иддао қилинади.

Kun.uz нашри хабарига кўра, Мухторова боланинг акаси ва келинойиси билан муносабатлари жуда яхши эканини таъқидлаган.

“Акаси ўғлимга ота, келинойиси она” – деб айтган актриса.

Оиласи ҳақида турли хил маълумотлар тарқатаётган қариндошлари ҳақида тўхталаркан “ҳаммаси нотўғри маълумот тарқатишяпти”, деган сўзларидан иқтибос келтирган Kun.uz.

Брифингда Юнусобод тумани прокурори Ҳабибулла Мирсоатов бола чиндан калтаклангани ва енгил тан жароҳати олгани экспертиза томонидан тасдиқланганини айтган.​

Брифингни олиб борган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Зафар Алимов прокуратура жиноят иши қўзғатганлиги, тергов жараёни якунига кўра яна қўшимча маълумот берилишини, ахборот тарқатишда бола вояга етмаганини ҳисобга олиш зарурлигини билдирди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG