Линклар

Шошилинч хабар
22 феврал 2020, Тошкент вақти: 00:17

Прокуратура аввал қонли мурда суратини эълон қилди, сўнгра ўчириб ташлади


Тошкент шаҳар прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида бир неча кун аввал ўлдирилган таниқли дизайнер Наримон Григоряннинг қонга ботган мурдаси сурати акс этган видеослайд эълон қилинди (www.xabar.uz, 16 январь). Қайд этилишича, видеослайдда ўликхонада жасаднинг кўздан кечирилиши кадрлари ҳам илова қилинган бўлиб, унда ҳатто мурданинг жинсий аъзолари ҳам хиралаштирилмаган.

“Ҳали очилмаган ўта оғир жиноятга оид материалларни ҳозирданоқ ошкор қилиш қанчалар мақсадга мувофиқ? Бунинг учун инсон қанчалар фаросатли бўлиши керак?! Бундай хатти-ҳаракатлари билан пойтахт прокуратураси нима демоқчи?! Нима, марҳумнинг яқинлари, қолаверса, ўқувчиларнинг руҳияти, туйғулари бир тийинми?!” дея прокуратурани саволга тутади xabar.uz cайти.

“Ташкилот пиар хизматида пиарчилар эмас, прокурорлар ишласа, мана шунақа бўлади” дея ҳолатни изоҳлади блогерлардан бири.

Матбуотнинг эътирози ортидан прокуратура видеослайдни ўчириб ташлади ва узр сўради. Қайд этилишича, ички хизматда фойдаланиш учун тайёрланган материал хато туфайли эълон қилиб юборилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG