Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:58

Блогер ўзбек расмийларининг АЭСга оид баёнотларини “катта ёлғон” дея баҳолади


Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭС мамлакатдаги энергетик таназзулни бартараф этади, деган баёнотлар катта ёлғондан бўлак нарса эмас. Бу ҳақда блогер Отабек Бакиров Телеграмдаги саҳифасида ёзади. “Энергетик таназзулни АЭС эмас, Ўзбекистонда энергетика бозорини яратиш ҳал этади. Ўзбекистон постсовет ҳудудида энергетика бозорини ярата олмаган энг қолоқ уч мамлакатдан бири ва ҳали ҳануз тақсимлаш ва ўзлаштиришга асосланган энерготизимдан фойдаланиб келмоқда. Бу йўлда қилиниши лозим бўлган икки вазифа бор: ҳар қандай янги генерацияни солиқ ва бюрократиядан озод қилиш ва мулк ҳуқуқини кафолатлаш. Очиқ бозор ва мулк ҳимояси шароитида инвесторлар пулни АЭСга эмас, яшил технологияларга асосланган генерацияга тикади”, деб ёзади муаллиф.

Блогер АЭСнинг заруриятини оқлаш учун ҳудудларда йиллар давомида электр энергиясига муҳтожликдан азоб чекаётган аҳолининг нозик ҳиссиётларидан фойдаланилаётганини ҳам қоралаган.

“АЭС қурилиши ўта шубҳали шошма-шошарлик билан, ҳеч бир танлов ва конкурссиз тоталитар ўтмиш ва бугунга эга, суверенитетимиз учун доимий хавф бўлган Россия корпорацияси “Росатом”га топширилди... Россия қурадиган АЭС – АЭС эмас, том маънода табиатимиз учун, жамиятимиз учун ҳам, давлатчилигимиз учун ҳам атом бомбасидан фарқланмайди”, деб ёзади блогер О. Бакиров.

XS
SM
MD
LG