Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:02

Туркманистонга сўров: “Улар тирик эканини исбот қилинг!”


Туркманистонда ҳибсга олингандан сўнг тақдири мавҳум бўлиб қолаëтган рўйхатида ҳукуматнинг собиқ юқори даражали амалдорлари ҳам бор.
Туркманистонда ҳибсга олингандан сўнг тақдири мавҳум бўлиб қолаëтган рўйхатида ҳукуматнинг собиқ юқори даражали амалдорлари ҳам бор.

“The Prove They Are Alive!” (“Улар тирик эканини исбот қилинг!”) кампанияси иштирокчилари халқаро ҳамжамиятни Туркманистон ҳокимият идораларига ушбу мамлакатнинг қамоқхона тизимидаги зўравонлик оқибатида маҳбусларнинг йўқолиб қолаётгани амалиётини бас қилиши учун босим ўтказишга даъват этди.

Гуруҳ баёнотида қайд этилишича, Туркманистонда “юзлаб одам зўравонлик оқибатида йўқолиб қолган” ҳамда вазият “Туркманистоннинг миллий қонунчилиги ва олган халқаро мажбуриятларининг қўпол тарзда бузилиши”, “инсон ҳуқуқини топташ жинояти” деб аталди.

Инсон ҳуқуқи муҳофазаси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг маълум қилишича, Туркманистон ҳокимият идораларининг қамоқхоналарида йўқолиб қолганлар аксар ҳолларда сиёсий сабабларга кўра айбланган ҳамда улар расмий Ашхободга потенциал таҳдид сифатида кўрилган.

“The Prove They Are Alive!” кампанияси иштирокчилари Туркманистон қамоқхоналарида маҳбуслар йўқолиб қолиши бўйича 120 та ҳолатни ҳужжатлаштирганини маълум қилди.

Қамоқхоналардаги йўқолиб қолганлар сақлаб турилган ўта оғир шароитларни қийноқдан бошқа нарса деб бўлмайди. Зикр этилган рўйхатдаги 27 одам қамоқхонада ўлди; ушбу йиллар давомида изоляцияда йўқолиб қолган ва ўлганнинг ҳақиқий сони бундан анча кўплиги эҳтимолдан холи эмас, бу жиноят давом этмоқда”, дейилади баёнотда.

Кампания иштирокчилари фикрича, бутун Туркманистон бўйлаб номаълум қамоқхоналарда қамоқни ўташ муддати тугаган ёки кейинги икки йилда тугайдиган маҳкумлар бор, улар ташқи дунёдан узилган ҳолда ушлаб турилибди.

Баёнотда кампания иштирокчилари декабрь ойида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга йўқолиб қолганлар тўғрисида хат юборгани айтилади.

Кампания иштирокчилари президент Бердимуҳамедов яқин келгусида ушбу танг вазиятни бартараф қилиш учун ижобий қадамлар қўйишига умид қилади”, дейилади баёнотда.

Халқаро ҳамжамият ушбу вазиятни диққат билан кузатиб бориши ва Туркманистон раҳбариятидан одамларнинг зўравонлик ортидан йўқолиб қолишига барҳам бериш учун амалий қадамлар қўйишни талаб этиши зарур. Туркманистон ҳукумати билан ҳар қандай халқаро ҳамкорлик унинг қамоқхоналарида йўқолиб қолганлар муаммоси ижобий ҳал этилишига боғлиқ бўлиши керак”, дея якунланади баёнот.

Жамиятининг ҳар бир соҳасини президент қаттиқ назорат қиладиган Туркманистон эркинлик ва демократияни баҳолаб борадиган халқаро рейтингларнинг энг охиридан жой олган

“Freedom House” ташкилотининг асосий эркинликлар индексида Туркманистонга Шимолий Кореядан ҳам ёмон баҳо қўйилди. У Суриядан олдинда, холос.

XS
SM
MD
LG