Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2020, Тошкент вақти: 08:35

Алламжонов-Мирзиёева тандеми Миллий масс-медиа фонди Васийлик кенгашини бошқаради


31 январда "Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди" муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди.

Бу ҳақда Телеграм-каналида хабар қилган Комил Алламжоновга кўра, Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Алламжонов Комил Исмоилович Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Мирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланган.

22 январда “Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди” Адлия вазирлиги томонидан нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида рўйхатга олингани ҳамда расман ўз фаолиятини бошлагани тилга олинган ташкилотнинг ўша куниёқ очилган Фейсбук саҳифасидан маълум бўлган эди.

29 январда Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева “келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари” борлигини билдириб, Президент Администрациясига “мурожаат киритгани” ва “мурожаатлар қондирилгани” расман хабар қилинган эди.

22 январда “Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди” Адлия вазирлиги томонидан нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида рўйхатга олингани ҳамда расман ўз фаолиятини бошлагани тилга олинган ташкилотнинг ўша куниёқ очилган Фейсбук саҳифасидан маълум бўлган эди.​

Журналист Хуршид Далиевнинг Озодликка 30 январда айтишича, Фонд журналист Хушнуд Худойбердиев етакчилигидаги журналистлар гуруҳи томонидан таъсис этилган бўлиб, Алламжонов-Мирзиёева тандемининг бу Фондга алоқаси бор-йўқлигига оид маълумоти йўқ эди.

XS
SM
MD
LG