Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2020, Тошкент вақти: 12:24

Британия Европа Иттифоқини расман тарк этди


1 февралга ўтар кечаси Британия Европа иттифоқини расман тарк этди.

Айни пайтда Европа Иттифоқининг кўпгина қонунлари йил охиригача Британияда амал қилишда давом этади.

Бу муддат ичида Британия ЕИ билан янги савдо битимини имзолашга умид қилмоқда.

ЕИ Британияни қийин музокаралар кутаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Қўшма Штатлар ЕИ ва Британия брекзит бўйича келишувга эришганини олқишлади.

Британия бош вазири Борис Жонсон ўз мамлакатида миграция назорат қилиниши, эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этилиши, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш давом эттирилиши ва ниҳоят жиноятчиликка чек қўйилишини таъкидлади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG