Линклар

Шошилинч хабар
30 сентябр 2020, Тошкент вақти: 06:41

Ўзбекистон парранда импортига вақтинча чеклов ўрнатди


Тирик парранда ва парранда маҳсулотларининг Ўзбекистонга импорт қилинишига вақтинча чеклов ўрнатилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди. ​

Қўмитага кўра, Ўзбекистон ҳудудига юқумли касалликлар қўзғатувчи ҳайвонларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бундай чорага қўл урилган.

Шунингдек, наслли инкубацион тухум ва бир кунлик жўжалар, парранда гриппига мойил бўлган ёввойи қушлар импортига ҳам тақиқ қўйилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG