Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:34

Хитойдан қайтарилган ўзбекистонликлар икки ҳафта карантинда сақланади


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинадиган ўзбекистонликлар икки ҳафта давомида карантин остида сақланади. Бу ҳақда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 3 февраль куни ўтказилган мажлисида билдирилган, дея хабар қилади ЎзА.

Қайд этилишича, мажлисда Хитойдан қайтариладиган ўзбекистонликларнинг икки ҳафта мобайнида оила-аъзолари билан учрашиши таъқиқланиши, яқинлари билан фақат махсус телефон алоқаси орқали мулоқот қилиши мумкин бўлиши урғуланган.

Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси мамлакат президентининг 29 январдаги фармойиши билан ташкил этилган.

Хитойдаги ўзбекистонликларни мамлакатга қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилинган. Бу қатновлар 4-5 февраль кунлари амалга оширилиши айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда тожли вирусга чалинганлар сони 20 минг нафардан ошган, қурбонлар сони эса 425 нафарга етган.

XS
SM
MD
LG