Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2020, Тошкент вақти: 09:04

Истанбулда қулаган Pegasus учоғида ўзбекистонлик йўловчи ҳам бўлган


Pegasus учоғи авиаҳалокатдан сўнг, Истанбул, 2020 йил 5 феврали.

Pegasus Airlines авиаширкатига қарашли учоқ 5 февраль куни Истанбулдаги Сабиҳа Гўкчек аэропортига қўнаётган пайтда содир бўлган аварияда 3 киши нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг Онадўли агентлиги хабар қилди.

Измир-Истанбул йўналиши бўйлаб учаётган ва бортида 177 киши бўлган Boeing учоғи қулаши натижасида 120 киши тан жароҳати олган. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жароҳатланганлар орасида ўзбекистонлик Б.С. ҳам бор. Ҳозирда у "Медикана" клиникасига жойлаштирилган.

Истанбул волийси Али Ерлиқаяга кўра, учоқ 30 метр баландликдан қулаб тушган ва бўлиниб кетган. Авиаҳалокатга кучли шамол сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Туркиянинг Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида 33 киши нобуд бўлганди. Президент Мирзиёев фожиа муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирган.

XS
SM
MD
LG