Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:55

Президент куёви ММА Марказий Осиё конфедерациясига раҳбар бўлди


Президентнинг кичик куёви Отабек Умаров ММА Марказий Осиё конфедерациясига раҳбар бўлди.

Vesti.kz. нашрининг хабар қилишича, 6 - 8 февраль кунлари Нур-Султонда Аралаш кураш санъати халқаро федерацияси - International Mixed Martial Arts Federation (IMMAF) ташкилоти кенгаши бўлиб ўтган.

Унда айни пайтда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раҳбари бўлган Отабек Умаровнинг номзоди Марказий Осиё ММА конфедерацияси раҳбарлигига тасдиқланди.

Бу конфедерация 5 давлат - Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни бирлаштиради. Ташкилот қароргоҳи Ўзбекистонда бўлади.

ММA - дунёда оммалашган ва кейинги йилларда, ўзбекистонлик спорт усталари ҳам профессионал равишда шуғулланиб, халқаро майдонда энг юқори совринларни қозонаётган спорт туридир.

Ўтган йилнинг 23 ноябрида Тошкентдаги "Ҳумо Арена" муз мажмуасида мамлакат тарихида илк бор ММA GFC-20 турнири бўлиб ўтди.

Унда ММА устаси, енгил вазнда жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам қатнашди.

Асли Доғистонда туғилиб ўсган ММА устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг биринчи оила куёвлари, айниқса, Отабек Умаров билан яқин алоқада экани жамоатчиликка маълум.

ММA ассоциациясига президентлик, айни пайтда, Отабек Умаровнинг жамоатчиликка маълум тўртинчи лавозимидир.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви бўлган Отабек Умаров, бир вақтнинг ўзида, Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси, Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти ва мана энди, ММА Марказий Осиё конфедерацияси раҳбари бўлди.

XS
SM
MD
LG