Линклар

Шошилинч хабар
04 апрел 2020, Тошкент вақти: 10:54

Италиялик актёр Тошкентда вақтинча ижарага олган квартирасида ўлик ҳолда топилди


Италиялик 28 ёшли актёр ва модель Жоржо Гено Тошкентнинг Миробод туманидаги вақтинча ижарага олиб яшаб келган квартирасида 16 февраль куни ўлик ҳолда топилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига кўра, актёрнинг ўлими сабаблари маълум эмас.

Лекин унинг танасида зўравонлик белгилари бўлмаган, квартира эшиги бузилмаган.

Италия матбуотига кўра, Жоржо Гено ўтган йил охирларида Ўзбекистонга сайёҳ сифатида борган.

Ота-онаси сўнгги кунларда у билан боғлана олмагач, Ўзбекистон расмий идораларида ёрдам сўраган.

Гено яшаган уйга борилганида у квартирада ўлик ҳолда топилган. Ота-онасининг айтишича, Генонинг соғлиги билан боғлиқ муаммоси бўлмаган.

Италия матбуотида Жоржо Гено ижодни энди бошлаган актёр ва модель дея тилга олинади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG