Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2020, Тошкент вақти: 06:34

Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди


Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Карим Камолов ҳақида кўп маълумот йўқ.

Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Карим Камолов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.

Бу ҳақдаги қарор 29 феврал куни Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтган Бухоро вилояти фаоллари йиғилишида олинган.

Бухоро вилоятига шу пайтгача ҳоким бўлган Ўктам Барноев Ўзбекистон Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланган эди.

Ўктам Барноев 2016 йилнинг декабридан бери Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

2008 йил баҳорида у ўша пайтдаги президент И. Каримов томонидан Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланган. Бироқ 2010 йил декабрида уни Каримовнинг ўзи танқид қилиб, ҳокимликдан бўшатган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG