Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2020, Тошкент вақти: 08:37

АҚШ ва Толибон Афғонистонда тинчликни қарор топтиришга қаратилган келишувни имзолади


Ҳужжатни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда Толибон етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолади.

Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва Толибон диний радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонда энг узоқ давом этган ва ўн минглаб одам ҳаётини олиб кетган урушга барҳам беришни мақсад қилган келишувни имзолади.

Келишувни имзолаш учун "Толибон" ҳаракатининг ўттиздан ортиқ аъзоси Доҳага келган.

Толибон делегацияси таркибида АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасида сақланган беш нафар юқори мартабали расмий ҳам бор.

АҚШни музокараларда Давлат котиби Майк Помпео ва Мудофаа вазири Марк Эспер тамсил этмоқда.

Келишувни имзолаш маросимида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам қатнашмоқда.

Ҳужжатни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда Толибон етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолаган.

Қўшма Штатлар ушбу келишув орқали Вашингтон учун йилига $45 миллиардга тушаётган Афғонистондаги урушни тугатиш ва бу мамлакатда бўлиб турган 13 минг америкалик аскарни уйига қайтаришни ният қилган.

Келишувга мувофиқ, АҚШ 14 ой ичида Афғонистондан қўшинини олиб чиқиб кетиши керак.

Ўз навбатида Толибон келишувга тўлиқ амал қилган холда Афғонистонда экстремизм уруғи сочилишига йўл қўймасликни зиммасига олган.

АҚШ 19 йил аввал, 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши содир этилган террор ҳужумлари ортидан Афғонистонга қўшин киритган эди.

Афғонистондаги кампания АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган ҳарбий кампания бўлди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани келишув ортидан мамлакатда оташкесим абадий бўлиб қолажагига умид билдирди.

XS
SM
MD
LG