Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:51

Борис Немцов хотирасига Москвада 30 минг одам тўпланди


Москва шаҳри ҳокимлиги марш ташкил қилишга рухсат берган. Шаҳар марказига кўп сондаги полиция кучлари ташланган.
Москва шаҳри ҳокимлиги марш ташкил қилишга рухсат берган. Шаҳар марказига кўп сондаги полиция кучлари ташланган.

Россия пойтахти Москва ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида 29 февраль куни таниқли мухолифат сиёсатчиси Борис Немцов хотирасига юриш бўлди.

Москвада Немцовни хотирлаш маросимида 30 минг киши қатнашди

Борис Немцов 2015 йил 27 феврал тунда Кремль яқинида отиб ўлдирилган эди.

Бугунги Москвадаги юришда одамлар "Буюртмани ким берганини биламан, сенчи?", "Буюртмачи қамоқда ўтириши керак!" деган ёзувли плакатларни кўтариб чиқишди.

Москва шаҳри ҳокимлиги марш ташкил қилишга рухсат берган. Шаҳар марказига кўп сондаги полиция кучлари ташланган.

Борис Немцов Борис Ельцин президентлиги йилларида Бош вазир биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган,

Президент Путин ҳокимиятга келганидан кейин Путиннинг ашаддий танқидчисига айланган эди.

Икки кун аввал Чехия пойтахти Прагада, Москва элчихонаси жойлашган ҳиёбонга Борис Немцов номи берилган эди.

XS
SM
MD
LG