Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:41

Комилов АҚШ ва Толибон ўртасидаги Афғонистон бўйича келишувни "жуда муҳим қадам" деб атади


Толибоннинг ўттиздан ортиқ вакили Дохага келган.
Толибоннинг ўттиздан ортиқ вакили Дохага келган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва Толибон ўртасида имзоланган шартномани "жуда муҳим қадам" деб атади.

Доҳа шаҳрида Би-би-си Форс хизматига гапирган Комилов толибларга ишонч пайдо бўлаётганини айтган.

Комиловга кўра, ўзбек расмийлари ҳам Доҳада Толибон масъуллари билан учрашганлар, улар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига хавф туғилишига йўл қўймаслик борасида ваъда берган.

"Булар кеча бизга ваъда беришдики, ҳозир олдиларида турган асосий мақсад шу шартномани амалга ошириш. Агар шу шартнома ҳақиқатан ҳам амалга оширилса бу жуда катта қадам бўлади. Булар ваъда беришдики, Ўзбекистон ёки Марказий Осиёни бошқа давлатига хавф туғилишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз деб", - деди Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва Толибон ўртасида келишув маросимида иштирок этмоқда.

АҚШ ва Толибон эришган келишувга кўра, Америка Афғонистондан қўшинларини 14 ой ичида олиб чиқиб кетиши керак.

Ўз навбатида Толибон келишувга тўлиқ амал қилган холда Афғонистонда экстремизм уруғи сочилишига йўл қўймасликни зиммасига олган.

АҚШ 19 йил аввал, 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши содир этилган террор ҳужумлари ортидан Афғонистонга қўшин киритган эди.

XS
SM
MD
LG