Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:24

Коронавирус: Трамп АҚШда фавқулодда холат эълон қилди


АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирус тарқалиши хавфи боис мамлакатда фавқулодда холат эълон қилди.

Бу ҳақда Трамп 13 март куни Оқ уйда журналистлар билан учрашув чоғида билдирди.

Вашингтон раҳбарига кўра, фавқулодда холат федерал ва маҳаллий идораларга эпидемияга қарши курашни мувофиқлаштирилган тарзда олиб бориш имконини беради.

Президент Трамп келаси ҳафта бошида тиббиёт ходимлари қўшимча диагностика жиҳозлари билан таъминланишини айтди.

Бундан олдин Демократик партия намояндалари Трампни коронавирусга қарши кўламли тадбирлар олмаганликда айблаб чиқишганди.

АҚШда эълон қилинган фавқулодда холат мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирига кенг ваколатлар беради. Айрим штатларда мактаблар ва олий ўқув юртлари ёпилиб, масофадан таълим беришга ўтилган.

14 март холатига кўра, АҚШда 1700дан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, 40дан ортиқ одам ушбу касалликдан ўлган.

XS
SM
MD
LG