Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:12

ФВВ: Тошкентдаги автосервисда рўй берган портлашдан 2 киши ўлган, 4 киши жароҳатланган


Тошкентнинг Учтепа туманидаги автосервисда рўй берган портлашдан 2 киши ўлган, 4 киши жароҳатланган.

14 март куни ижтимоий тармоқларда Учтепа туманининг Фозилтепа кўчасида жойлашган автосервисда портлаш рўй бергани видеолари тарқалганди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, автосервисда кислород баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Вазирлик ҳалок бўлганларнинг шахсини очиқламади. Шифохонага ётқизилганларнинг аҳволи ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автосервисдаги портлаш сабабларини прокуратура ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ўрганаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG