Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:48

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 6 нафарга етди


Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар 6 нафарга етди.

Бу ҳақда Қозоғистондаги нашрлар мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларига таяниб хабар берди.

"Kazakhstan today" нашри хабарига кўра, Қозоғистонда коронавирусни юқтирган олти нафар бемордан тўрт нафари Олмаотада, икки нафари Нур-Султонда карантинга олинган.

Шунингдек, стационар карантиндаги фуқаролар сони 1090 кишини, уй карантинидагилар сони – 452 кишини ташкил этади.

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ илк икки холат ҳақида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 март куни маълум қилганди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, касаллик дунёнинг 129 мамлакатида тарқалиб, 142320 одамда қайд этилган. 14 мартга қадар 5388 одам ушбу касалликдан ўлган.



XS
SM
MD
LG