Линклар

Шошилинч хабар
03 апрел 2020, Тошкент вақти: 07:28

Хоразмда вилоят ҳокимининг икки муовини ва бир туман ҳокими лавозимидан олинди


Хоразм вилояти Урганч шаҳри маркази

Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани ҳокими Махсуд Саидов лавозимидан олиниб, ўрнига Муҳаммадмурод Худойберганов ҳокимликка тайинланган.

Худойберганов шу пайтгача Хоразм вилоят Агросаноат комплексини назорат қилиш инспекцияси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 март куни Хоразм вилоятига ташрифидан сўнг амалга оширилган.

Янгиариқ ҳокими лавозимида икки йил ишлаган Саидов сўконғичлиги билан танилган. Икки ой аввал Озодлик Саидовнинг овози экани ишонилган аудиони эълон қилган. Унда овоз эгаси фермерларни ҳақоратли сўзлар билан сўкади.

Президент ташрифидан сўнг Хоразм ҳокимининг капитал қурилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳам алмаштирилган.

Ушбу лавозим ўзгаришларининг сабаби ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG