Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

Сурияда қонли уруш бошланганига 10 йил тўлди


2011 йилнинг 15 мартида сурияликлар амалдаги президент Башар Асад ҳукуматига қарши намойишга чиққан эди.

Асад ҳукумати намойишларни аёвсиз бостириши ортидан бошланиб кетган уруш бугунга қадар 370 мингдан ошиқ одам умрига зомин бўлди, миллионлаб одамни ўз уйини тарк этишга мажбурлади.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен уруш 10 йиллиги арафасида «Сурия халқи ушбу фожиали ва даҳшатли ўн йиллик давомида бошидан кечирган азобларни ақл бовар қилмаслигини айтди».

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш эса Twitterда «Ўн йиллик уруш вайроналик ва бахтсизликдан бошқа ҳеч нимага олиб келмади», деб ёзди.

Суриядаги уруш қудратли давлатлар ўртасидаги кураш тусини олди. Хусусан, Москва ва Теҳрон Асадни, АҚШ ва Туркия эса бошқа-бошқа исёнчи гуруҳларни қўллади.

«Ислом давлати» ҳам урушга аралашди ва барча тараф қаршилигига дучор бўлди. Бугунга қадар экстремист гуруҳ қўлга киритган деярли барча ҳудудлардан сиқиб чиқарилди.

Хабарларга кўра, Идлиб вилоятининг шимоли-ғарбида гуруҳнинг оз сонли аъзоси ҳануз жанг олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG