Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:51

ЖССТ #safehands ​челленжига Ёшлар иттифоқи раҳбари қўшилди (ВИДЕО)


Ёшлар иттифоқи Алишер Саъдуллаев, 19 март, 2020
Ёшлар иттифоқи Алишер Саъдуллаев, 19 март, 2020

Ёшлар иттифоқи раҳбари Алишер Саъдуллаев дунёга машҳур шахслар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда бошлаган #safehands челленжига қўшилди.

"Биз ҳам қўлларимизни тоза сақлаймиз ва барча дўстларимизни сувни исроф қилмасдан қўлларни тўғри ювишга чорлаймиз!" деб ёзди Саъдуллаев Телеграм каналида".

Бу челленжни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг ўзи бошлаб берди.

Ҳозиргача бу челленжга дунё бўйлаб юзлаб таниқли шахслар қўшилди.

19 март ҳолатига кўра:

- Ўзбекистонда 23 кишида вирус аниқланди. Булар Париж, Истанбул, Лондон ва Дубайдан қайтган ватандошлар ҳамда уларнинг тиббий кузатув остида бўлган яқинларидир.

- ССВ вазирлиги 13 киши орасида оғир аҳволда бўлган бемор йўқлиги, шифохоналарда 641 киши ётгани, карантинда бўлган 8 минг кишидан 5700 нафарига жавоб берилганини маълум қилди.

- 16 мартдан бошлаб, Ўзбекистонга кириш-чиқиш тўхтади, таълим муассасалари ёпилди, давлат идораларида мажлислар тўхтатилди.

- Европа ҳануз COVID-19 пандемияси маркази бўлиб қолмоқда, аксар Европа давлатларида фавқулодда вазият амалда.

- Вирус юқтирганлар расмий сони 200 мингдан, ўлганлар сони эса 8 минг кишидан ошди, 90 мингга яқин одам соғайди.

Батафсил жонли блогда ўқинг.

XS
SM
MD
LG