Линклар

Шошилинч хабар
03 апрел 2020, Тошкент вақти: 06:53

Эрон билан Франция маҳбус алмашди


Франциялик олим Роланд Маршал (чапда) ва унинг ҳамкасби Фариба Олидхоҳ ўтган йили Теҳронда қўлга олинган эди.

Эронда ўтган йилда ҳибсга олинган франциялик тадқиқотчи, Францияда эса бир йил олдин қамоққа олинган эронлик муҳандис озод этилди.

20 март куни Эрон давлат матбуоти АҚШ илтимоси билан Францияда қўлга олинган Жалол Руҳуллоҳнажод қўйиб юборилганини хабар қилди.

Руҳуллоҳнажод озод этилиши ортидан бир неча соат ўтиб, франциялик олим Роланд Маршал Теҳрондаги Франция элчихонасига элтиб қўйилди.

АҚШ расмийлари Руҳуллоҳнажодни Америка санкцияларига зид равишда Эронга хавфли технологияларни экспорт қилишга уринишда айблаб келади.

Сиёсий тадқиқотлар институти ходими Маршал эса ўтган йилда ҳамкасби Фариба Олидхоҳ билан Теҳронда қўлга олинган эди.

Франция бир неча ой давомида тадқиқотчилар озод этилишини талаб қилишига қарамасдан, Теҳрон бу талабни бажармай келаётган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG