Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:17

Шимолий Македония НАТОга аъзо бўлди


20 мартда Стево Пендаровский Шимолий Македониянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
20 мартда Стево Пендаровский Шимолий Македониянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

20 март куни Шимолий Македония президенти Стево Пендаровский мамлакатнинг НАТО ҳарбий альянсига аъзо бўлиш йўлидаги якуний ҳужжатни имзолади.

Шимолий Македония НАТОнинг 30-аъзоси бўлади.

17 март куни Испания Шимолий Македонияни қўшиб олишни ратификация қилган сўнгги аъзо давлат бўлди. Бу эса Пендаровский альянсга аъзо бўлиш ҳужжатини имзолаши учун очиб берди.

Коронавирус пандемияси туфайли Испания парламенти Шимолий Македонияни қўшиб олиш-олмаслик масаласида онлайн овоз беришга мажбур бўлди.

Испания парламенти овози ортидан НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Twitterда “Табриклар, Шимолий Македония!” деб ёзди.

Шимолий Македония 2018 йилда Греция билан узоқ йиллар давом этган келишмовчиликни ҳал этиш мақсадида мамлакат номини Шимолий Македонияга ўзгартирган эди. Натижада 2019 йилнинг февралида мамлакатга НАТОга аъзо бўлиш протоколи берилди.

АҚШ ва Вашингтоннинг Европадаги ҳамкорлари Македония альянсга қўшиб олиш ташаббусини қўллаб келади.

XS
SM
MD
LG