Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:22

Хорижий фуқароларнинг визаси 5 майгача узайтирилади


Хорижликларнинг авиачиптаси мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг қайтиб кетиши учун тегишли рейсларини қўшимча маблағ ундирмаган ҳолда ташкил этилади. 
Хорижликларнинг авиачиптаси мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг қайтиб кетиши учун тегишли рейсларини қўшимча маблағ ундирмаган ҳолда ташкил этилади. 

Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий фуқароларнинг виза муддатини жорий йилнинг 5 май санасигача автоматик тарзда узайтирилади.

Бу ҳақда маълум қилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссия йиғилишида шунга доир қарор қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига ҳам (белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тарзида мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишига 2020 йилнинг 5 майига қадар рухсат берилади.

Юқоридаги ҳолатларда хорижий мамлакатлар фуқароларига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди ҳамда жарима ундирилмайди.

Ҳужжатда айтилишича, хорижий фуқароларнинг қайтиши учун харид қилинган авиачиптаси мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг қайтиб кетиши учун тегишли рейсларини қўшимча маблағ ундирмаган ҳолда ташкил этади.

XS
SM
MD
LG