Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:57

Косово Сербиядан олиб кириладиган молларга солинадиган солиқни қисман бекор қилди


Косово бош вазири Альбин Куртига кўра, Сербия-Косово чегараси импорт учун 21 мартда очилади.
Косово бош вазири Альбин Куртига кўра, Сербия-Косово чегараси импорт учун 21 мартда очилади.

Косово ҳукумати Сербия ҳамда Босния ва Герцеговинадан олиб келинадиган молларга жорий қилинган импорт солиқларини қисман бекор қилиш қарорини қабул қилди.

Косово бош вазири Альбин Курти ушбу мамлакатлардан импорт қилинадиган хом ашёларга солинадиган 100 фоиз импорт тарифлари бекор қилинишини, аммо бошқа молларга солинадиган солиқлар ўз кучида қолишини билдирди.

Куртининг маълум қилишича, Сербия-Косово чегараси хом ашёлар импорти учун 21 март куни очилади.

Вазир агар Белград Косово қарорига жавобан айни чорани кўрмаса, 1 апрелдан бошлаб тарифлар қайта жорий қилинишини айтди.

Импорт тарифларининг жорий қилиниши Косовода қизғин муҳокамаларга сабаб бўлиб келади. АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи уларни бекор қилишга чорлаб келади.

2018 йилнинг ноябрида Сербия Косово мустақиллигини тан олган давлатларни ўз фикридан қайтишга чорлай бошлагани учун Косово Сербиядан олиб киритиладиган молларга 100 фоиз тариф жорий қилган эди.

АҚШнинг Косово ва Сербия бўйича махсус вакили Ричард Гренелл тарифларнинг қисман бекор қилингани етарли эмаслигини таъкидлади.

10 март куни АҚШ Сенати Ҳарбий хизматлари қўмитаси ходими Косовони тарифларни бекор қилишга чорлаб, акс ҳолда Америка ҳарбийлари Косоводан олиб чиқиб кетилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG