Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2020, Тошкент вақти: 10:28

Трамп эронликларни Наврўз билан табриклади


Трамп табригида коронавирус мавзусини тилга олмади

АҚШ президенти Дональд Трамп эронликларга Наврўз айёми билан йўллаган табригида улар “ёрқинроқ, эркинроқ келажакка лойиқ эканлигини” таъкидлади.

Трамп 20 март куни юборган табригида “Бугун эркинлик ва озодлик кучлари ҳар доим ёвузлик ва репрессия устидан ғалаба қозонишга гувоҳ бўлиб турибмиз”, дейилади.

Ўз табригида Трамп бугунга қадар Эронда 20 мингга яқин эронликка юққан ва 1500 га яқин одам умрига зомин бўлган коронавирус пандемиясига тўхталмади.

АҚШ президенти эронликларни форс янги йили билан табриклар экан, ўтган йилда мамлакат бўйлаб кўплаб “жасур” эронликлар ҳукумат коррупциясига қарши намойишга чиқиб, ундан жавобгарлик талаб қилганини айтди.

Кейинги ойларда Эроннинг 100 да ошиқ шаҳрида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Уларга ҳукуматнинг кутилмаганда ёқилғини тақсимлаш режасини эълон қилгани ҳамда ўсиб бораётган нархлар сабаб бўлди.

Шунингдек, Эрон ҳарбийлари томонидан Украина ширкатига қарашли йўловчи учоқ уриб туширилгани мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига туртки бўлди.

Ўз мактубида Трамп Эрон халқи уларни тинглайдиган, ҳурмат қиладиган етакчиларга лойиқ эканлигини таъкидлади.

2018 йилда Трамп дунёнинг қудратли давлатлари ва Эрон ўртасидаги Теҳрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувдан Вашингтонни чиқариб олиб, Эронга қарши санкцияларни қайта жорий қила бошлаган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG