Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2020, Тошкент вақти: 06:20

Бош прокуратура карантиндан қочган 3 кишига жиноят иши қўзғатди


Бош прокуратура логоси (иллюстратив сурат)

Бош прокуратура карантин ҳудудидан қочган 3 киши қўлга олингани ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, қочганлардан бири 16 март куни Жанубий Кореядан, яна иккиси 19 март куни Россиядан қайтган ва карантинга жойлаштирилган бўлган.

Бу шасхларга нисбатан 21 март куни Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 25, 257-1-моддалари - Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш айби билан жиноят ишлари очилган, бу шахслар гумондор тариқасида процессуал тартибда ушланган.

Жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25-моддаси:

- Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.

Қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади.

Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жавобгарлик ҳам ушбу Кодекс Махсус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддасига мувофиқ ҳал қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 257-1-моддаси:

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

22 март ҳолатига кўра:

Ўзбекистонда 43 кишида вирус аниқланди.

Булар Париж, Истанбул, Лондон, Дубай ва Швейцариядан қайтган ватандошлар ҳамда уларнинг тиббий кузатув остида бўлган яқинларидир.

ССВга кўра, оғир аҳволдаги бемор йўқ, уларнинг яқинлари шифохона ва уйида карантинида. Илк беморлар тузалишни бошлаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG