Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2020, Тошкент вақти: 18:12

Трамп ўзига қарши импичмент терговига алоқадор разведка ходимини ишдан олди


АҚШ президенти Дональд Трамп унинг маъмуриятига қарши импичмент суриштирувига алоқадор разведка ходимини лавозимидан бўшатди.

Сенат разведка қўмитасининг бош инспектори лавозимида ишлаган Майкл Аткинсон биринчи бўлиб АҚШ конгрессига Трамп Украинага босим ўтказгани ҳақида шикоят келиб тушганини ошкор қилган эди.

Кейинчалик жамоатчиликка ошкор қилинган шикоят туфайли Трамп Киев 2020 йилги президент сайловидаги рақиби Жо Байден ва унинг ўғлини тергов қилмаса, ёрдамни бермаслигини айтиб, таҳдид қилгани маълум бўлди.

Айнан шу ҳолат туфайли АҚШ Намояндалар палатаси Трампга импичмент эълон қилди. Аммо республикачилар ҳукмронлик қилаётган сенат февраль ойида президентни оқлади.

Трамп Аткинсонни ишдан бўшатгани ҳақида 3 апрель куни Сенат разведка қўмитаси раиси Адам Шифф ҳамда қўмитадаги энг юқори лавозимли республикачи Девин Нуньесга мактуб юборди.

Шифф Аткинсоннинг ишдан олинганини қоралади. Хусусан, Шифф Трампни президентнинг ножўя ҳаракатларини ошкор қилишга ҳаракат қилганлардан ўч олишда айблади.

«Бу ҳолат мамлакатимиз ва миллий хавфсизлигимиз янада қалтис аҳволга солади», деб ёзди Шифф ўз Twitter саҳифасида.

XS
SM
MD
LG