Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:19

Ирқутскдаги қамоқхонада маҳкумлар исён кўтарди, 300дан зиёд маҳбус жароҳатланди


Россиянинг Иркутск вилоятидаги қамоқхонада кўтарилган исён туфайли 300 дан ошиқ шахс жароҳат олган.

Хабарларга кўра, исён турма назоратчиси маҳбусларнинг бирини дўппослаганидан кейин бошланиб кетган.

Аммо Иркутск вилоятидаги Жазони ижро этиш хизмати матбуот котиби исён маҳбус назоратчига ҳужум қилганидан кейин бошланганини таъкидлади.

Котиб вазият «назорат остига олинганини» қўшимча қилди.

Ижтимоий тармоқларда улашилган видеоларда иморатлар ёнаётганини кўриш мумкин. Видеоларнинг айримларида маҳбуслар «бизни қирғин қилишмоқда» деганини эшитиш мумкин.

Расмийлар инсон ҳуқуқлари фаолларини қамоқхонага киритмади. Хабарларга кўра, қамоқда 1300 нафар маҳбус бор.

Иркутск вилояти Тергов қўмитаси ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғади.

XS
SM
MD
LG